Зарафшонда чўкиб кетиш натижасида инсон вафот етди

Жорий йилнинг 19 август куни Зарафшон шаҳар ФВБ навбатчи диспетчерига МКБга қарашли Марварид кўлида 1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Б.С. чўмилишга бориб чўкиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ушбу фуқаро уша жойда вафот этган.

Ёз  фаслининг иссиқ кунларида фуқароларимизнинг кўпчилиги оз бўлсада салқинлаб олиш мақсадида очиқ дарё, канал ва суньий ҳавзаларида чўмилиб ором олишни истайдилар. Сувда чўмилиш яхши албатта, лекин ўт балоси, сув балоси деганларидек кутилмаганда бахтсиз ҳодисаларга ҳам дуч келиб қолишимиз мумкин. Аниқроғи сузишни билмаслик ёки маст ҳолда сувнинг чуқур жойларида сузиб юриш, шунингдек рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилиш инсон умрига завол бўлиши табиий ҳолдир.

Чўкиш билан боғлиқ ходисаларни юз бермаслиги учун аввалам бор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об хаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, хаво харорати илиқ бўлган вақтда сўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимликлар истемол қилганда, ёлғиз бўлганида ва офтоб уриш холларида чўмилиш мақсадга мувофиқ эмас.

        Шунингдек тақиқланган жойларда чўмилиш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, нотаниш жойларга чўмилиш тақиқланади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

17 500 АҚШ долларининг хорижга сафари узоққа чўзилмади.

Кейинги Янгилик

Божхона Ходимларига махсус унвонлар топширилди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил