Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kun uz манбаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. У 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

манба кун.уз

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

1-майдан электр энергияси ва газ тарифларини ошириш, шунингдек, ижтимоий нормаларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил