РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур ҳалат юзасидан, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан жорий йилнинг 29-январь санасида жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида, Навоий шаҳар, Навоий кўчаси 39 Д-сонли кўп квартирали уйда қуйидаги ҳолатлар аниқланган.

Мазкур кўп квартирали уй «Стронг Ориентал Ҳоусес» МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, 2023-йилнинг 6-май санасида фойдаланишга топширилган.

Ҳозирги кунда ушбу бинонинг 10-қаватдаги (пентхоус) 2 та 46-47 хонадонларни харид қилган фуқаро Д.Р томонидан бинонинг ташқи ён фасад қисмидан фақатгина ўз хонадонлари учун фойдаланиш мақсадида лифт қурилмаси ўрнатилаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида фуқародан лифт қурилмасини ўрнатиш юзасидан асослантирувчи ҳужжатлар сўралганда мулкдор тегишли ташкилотлар томонидан имзоланган таклиф лойиҳа тақдим этилган.

Аниқланган ҳолат бўйича ҳудудий инспекция мутахассислари томонидан белгиланган тартибда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бартараф этиш бўйича жорий йилнинг 29-январь санасида 4-сонли мажбурий кўрсатма жунатилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-581-сонли Қонуннинг мақсади кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги белгилаб қуйилган.

Мазкур Қонуннинг 6-моддасига кўра, кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир.

13-моддасига кўра, умумий мол-мулк жойларнинг мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши белгилаб қуйилганлиги ҳам фуқарога тушунтирилди.

Холат юзасидан 2024 йил 1-февраль санасида Навоий шаҳар прокуратураси ва Навоий вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига № 01-12/292 сонли хат юборилган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Замон бойникими?

Кейинги Янгилик

Қизилтепада ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи қўлга тушди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил