Навоийда икки йилда 120 нафар мансабдор шахс ва давлат хизматчиси жиноий жавобгарликка тортилган

Улар коррупция ва мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган. Бу ҳақда Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов вилоят аҳлига мурожаатида маълум қилди.


Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов жамиятда коррупциянинг олдини олишда ҳамкорлик қилиш учун вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди. Прокурор ўз мурожаатида таъкидлашича, ўтган 2 йилда вилоятда коррупция ва мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятни содир қилгани учун 120 нафар мансабдор шахс ва давлат хизматчиси жиноий жавобгарликка тортилган. Ушбу жиноятларнинг 16 таси порахўрлик билан боғлиқ. Ҳудудда энг кўп коррупция ҳолатлари қурилиш, банк кредитлари, ер ажратиш ва кадастр идоралари соҳаларида кузатилмоқда.  

Бахтиёр Аҳмедов ўз мурожаатида аҳоли ва кенг жамоатчиликни жамиятда, хусусан, прокуратура органларида коррупцияни бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақирган.

«Агар корхона, муассаса, тегишли ташкилотларда, шунингдек, вилоят прокуратура органларининг бирор бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизликни кузатсангиз, бу ҳақда зудлик билан (79)225-07-17, 223-09-40 рақамларига мурожаат қилишингизни сўрайман», — деган вилоят прокурори.

Олдинроқ Навоийда боғча мудираси ва маҳалла раиси пора билан қўлга тушганди. Улар фуқароларни ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилотга пора эвазига ишга олмоқчи бўлишган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда нефть аниқлаш талон-торож қилиш аниқланди

Кейинги Янгилик

“Мен дутор билан туғишган, қўҳна бир девонаман”

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил