КАРМАНАЛИК ДИЛДОРА ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида қарорига асосан Кармана туманидаги спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси Рахматова Дилдора Исмат қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.Кармана тумани Спорт мактабининг Бадиий гимнастика бўйича тренер-ўқитувчиси Рахматова Дилдора Исмат қизининг эришган натижалари тўғрисида маълумот.

1997-йил 23-центабрда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек. Спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича тренер-ўқитувчи.
Рахматова Дилдора Исмат қизи халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси.
Рахматова Дилдора терма жамоа сафида қатор нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок етиб, хозирда тренер-ўқитувчи лавозимида ишлаб, ўзига ўхшаган спортчи қизларни тайёрлаб, юртимиз шарафини янада юксакларга кўтаришга ҳисса кўшябди.
Рахматова Дилдора бадиий гимнастика бўйича Республика ва халқаро спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.
2016 йил Италия давлатининг Латино шахрида бўлиб ўтган Латино-Фиоре мусобақасида 3 та 2-ўринни егаллаган.
2017 йил Ўзбекистон спорт устаси унвонига ега бўлган.
2018 йил 17-18 февраль кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган Алина Кабаева чемпионлар кубогида кучли ўнталикда ўрин егаллади. Иштирок етган 32 нафар спортчилар орасида 10-ўрин соҳибаси бўлган.
2018 йил Малайзия давлати Куала Лампур шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 1-ўринни егаллаган.

2018 йил Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланган.
2018 йил август–сентябрь ойида Индонезия давлати Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли 18–Осиё ўйинларида 2-ўринни егаллаган.
2018 йил сентябрь ойида Болгария давлатининг София шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати иштирокчиси.
2018 йил халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига ега бўлган.
2018 йил Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланган.
2019 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида тасма билан бажарган машқида 3–ўринни егаллаган.
2019 йил Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Халқаро қизлар куни» муносабати билан ўтказилган лл-Республика қизлар фестивалининг спорт соҳасида еришган ютуқлари учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
2019 йил Италия давлати Неопал шаҳрида бўлиб ўтган бутунжаҳон талаба ёшлар спорт мусобақасида ХХХ Универциадада иштирок етган.
2021 йил спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича тренер-ўқитувчи сертификати билан тақдирланди.
Рахматова Дилдора спорт фаолиятидан ташқари дизайнерлик ва миллий тақинчоқлар ясаш билан шуғулланади.
Спорт фаолияти доирасида тенгдошлари учун ва ёш авлод учун спорт билан шуғулланиш ва соғлом турмуш тарзи билан бугунги кун ёшлари учун мақсад ва вазифалар мавзусида суҳбат ўтказиб туради.
Рахматова Дилдора томонидан Навоий шаҳри ва туман (Кармана, Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа) гимнастикачилари учун, уларнинг маҳоратларини ошириш ва янги тажрибалар билан ўртоқлашиш мақсадида ўзининг юқори тажрибасидан фойдаланилган ҳолда «Маҳорат дарслари»ни ҳам ўтказиб туради.

Total
0
Shares
Previous Post

ДХХ прокуратура, суд, миллий гвардия ва адвoкатура ходимларини қўлга олди

Next Post

Қизларга қандай имтиёзлар берилди

Related Posts