ХУШХАБАР НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАР ЗАФАР ҚУЧДИ!

Навбаҳорлик фидойи, заҳматкаш ва омилкор бободеҳқонлар республикада биринчилардан бўлиб давлатга пахта хомашёси сотиш шартномавий режасини бажарди.

Ҳудуд фермер ва деҳқонларининг йил бўйи қилган меҳнатлари самарасида тумандаги пахта экилган 7300 гектар майдондан 26552 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиштириб олинди.

Айниқса, пахта хирмонини бунёд этишда режадан юқори ҳосилдорликга эришиб пешқадамлик қилган “Шаҳризода Аббосбек”, “Карим Ҳусен бобо”, “Очилова Инобат”, “Мартабали”, “Яҳё бобо-2000”, “Сафо Сeвди”, “Арабхона”, “Бойбeк Муҳаммад Эркин”, “Акобир Қурбон орзуси”, “Қушрабод кeлажаги”, “Навбаҳор тараққиёт йўли”, “Тангри Жамол”, “Ҳақиқат” каби ўнлаб фермер хўжаликлари алоҳида эътироф ва эътиборга лойиқдир.

Қўлга киритилган ютуқлар шуни англатадики, бугун барча Навбаҳорликлар ўзларининг бирдамлигини, ҳар соҳада ҳаммаслак, ҳамкор эканлигини, қолаверса, юртимиз фаровонлиги, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги йўлида фидойи эканликларини яна бир кўрсатдилар.

Зафар муборак бўлсин, азиз навбаҳорлик пахтакорлар!

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий шаҳри ҳокимининг собиқ «зами» пора билан қўлга тушди

Кейинги Янгилик

ХУШХАБАР КОНИМЕХ

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил