ХУШХАБАР КОНИМЕХ

КОНИМЕХЛИКЛАР БУГУН НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА БИРИНЧИЛАР ҚАТОРИДА КОНИМЕХ ТУМАНИ ПАХТА РЕЖАЛАРИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИБ БЎЛИШДИ.

ШУ ЎРИНДА КОНИМЕХ ТУМАНИ БАРЧА ФЕРМЕР РАХБАРЛАРИГА ИШЧИ ХОДИМЛАРИГА ВА ЭНГ АСОСИЙ ТЕРИМЧИЛАРИМИЗГА МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ БИЛДИРИБ ҚОЛАМИЗ.

ҚОЛАВЕРСА ТУМАН РАХБАРЛАРИГА ҲАМ МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ БИЛДИРИБ ҚОЛАМАН ҲАР ЙИЛГИ ТЕРИМЛАРГА ҚАРАГАНДА БУ ЙИЛ АНЧА ТЕЗ ВА СИФАТЛИ ХАРАКАТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИБ ҚИШНИНГ СОВУҚ КУНЛАРИГА ҚОЛИШМАСДАН РЕЖАЛАРНИ БАЖАРИБ ОЛИШДИ.

Бу йил эрта баҳорда конимехлик бободеҳқон фермерлар 500 гектар майдонга чигит қадаб, ғўза парвариш қилдилар. Бугун улар салкам тўққиз ой қилган машаққатли меҳнатлари ва ерга берган меҳрлари самарасини кўрдилар – 1 682 тонналик хирмон бунёд этилиб, пахта хомашёси етиштириш шартномавий режаси юз фоиздан ошириб бажарилди.

Жорий қишлоқ хўжалиги мавсумининг ниҳоятда кутилмаган синовларига дош бериб, “Неъматов Мўъмин”, “Гауҳарбек ули Жондос”, “Жамшид Севара”, “Аҳмад бобо” каби фермер хўжаликлари ҳамда “Конимех чордара” ва “Янги Ғазғон нурли диёр” маъсулияти чекланган жамиятлари сингари бир қатор хўжаликлар гектаридан кўзда тутилган режадан ортиғи билан юқори ҳосилдорликка эришиб, барчага ўрнак бўлишди. Ғалаба муборак, конимехлик пахтакорлар!

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

ХУШХАБАР НАВБАҲОРЛИК ПАХТАКОРЛАР ЗАФАР ҚУЧДИ!

Кейинги Янгилик

Яшил Макон

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил