“Мен дутор билан туғишган, қўҳна бир девонаман”

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 125 йиллик таваллудига бағишланган “Мен дутор билан туғишган, қўҳна бир девонаман” деб номланган кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Чўлпон атоқли шоир, ёзувчи, драматург ва таржимон сифатида фаолият юритган ижодкор эди. Унинг ёрқин шеърлари дастлаб турли газета ва журналларда эълон қилинган. Сўнгра “Ўзбек ёш шоирлари”, “Уйғониш”, “Булоқлар”, “Тонг сирлари”, “Соз” тўпламларида бу шеърлар чоп этилади.

Ўтган асрнинг 20-йилларида “Ойдин кечаларда”, “Қор қўйнида лола”, “Новвой қиз” сингари ҳикоялари миллий адабиётимизда илк бора лирик оҳангда берилиши бўйича мумтоз намуна бўла олади. Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, “Ёрқиной”, “Халил фаранг”, “Севги ва салтанат” каби  асарлари китобхонларга маълум.

Мазкур кўргазмада турли фотосуратлар, архив ҳужжатлари, китоблар, қизиқарли инсталляция воситалари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

– Чўлпон тоғам бўлсалар-да, бундай буюк ижодкор ҳақида гапиришга ҳаққим борми, йўқми билмайман, – деди шоирнинг жияни Шарифа Мирзаҳожиева. – Чўлпоннинг уч синглиси бўлган. Мен Фоиқа исмли сингилларининг қизи бўламан. Биз мактабда ўқиганимизда шоир Собир Абдулланинг жияни Низомжон Умаров дарс берарди. У киши бизларга Чўлпоннинг авлодлари сифатида катта ҳурмат билан муносабатда бўларди. Афсуски, бу ерда Чўлпоннинг шахсий буюмлари йўқ. Лекин шундай бўлса-да, мазкур кўргазма Чўлпон ҳақида қизиқарли маълумот бериши шубҳасиз. Биласизми, шўролар даврида миллий истиқлол, эрк ва озодлик куйчиси Чўлпон ҳақида мутлақо гапирилмас эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келибгина, Чўлпон ижоди тилга тушди. 1991 йилда Чўлпон “Мустақиллик” ордени билан тақдирланди. Мени ҳайратлантиргани – Чўлпоннинг ижодига  наинки ўзимизнинг қоракўзлар, балки турли миллат вакиллари жуда қизиқишини ўз кўзим билан кўрдим.

Дархақиқат, ушбу кўргазма Чўлпон руҳиятига уйғун экани, бу эса мусиқа, фотография, архив ҳужжатлари воситасида жуда ажойиб тарзда очиб берилган.

Total
0
Shares
Previous Post

Навоийда икки йилда 120 нафар мансабдор шахс ва давлат хизматчиси жиноий жавобгарликка тортилган

Next Post

Гулнора Каримова томонидан ҳоризҳга олиб кетилган мол-мулклар Узбекистонга кайтарилмоқда

Related Posts

КАРМАНАЛИК ДИЛДОРА ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида қарорига асосан Кармана туманидаги спорт мактабининг бадиий гимнастика…
Батафсил