“Tesla Model 3” Европадаги энг харидоргир автомобил сифатида қайд этилди

“Tesla Model 3” сентябрда Европадаги энг харидоргир автомобил бўлгани қайд этилди ва бу борада электромобил бензин билан ишловчи двигателли автомобилларни биринчи марта ортда қолдирди.

“Илон Маскнинг компанияси мислсиз муваффақиятга эришди”, деб ёзади Bloomberg.

“Model 3” нинг самарадорлиги мазкур автомобилнинг учинчи чоракда кўп сотилганида кўринади.

“Jato Dynamics” тадқиқот компанияси ҳисоботига кўра, бу Европадан ташқарида ишлаб чиқарилган автомобилнинг биринчи ўринни эгаллаши билан боғлиқ илк ҳолат ҳисобланади.

Электр ва гибрид автомобиллар сентябрда Европа бозорининг 23 фоизини ташкил қилди, бу эса 2020 йилга нисбатан икки баравар кўп миқдор дегани.

Total
0
Shares
Previous Post

Apple компаниясининг чораклик даромади 29 фоизга ошди

Next Post

“Volkswagen” компанияси ҳайдовчисиз бошқарилувчи тез тиббий ёрдам автомобилларини ишлаб чиқаради

Related Posts