Жорий йилнинг 25-январ куни кундузи соат 10:30лар атрофида “Самарқанд” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХО 2-сафарбар гуруҳи инспектори, кичик сержант A.Умидов “Маданиятли ҳайдовчи” тадбири доирасида “Самарқанд – Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Ютонг” русумли 80 943 ДБA давлат рақам белгили автобусни тўхтатиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини текширади.
Шунингдек, вилоят ИИБ ЖХХ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати кинолог ходимлари томонидан ушбу транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар ҳамда афтобус юкхонаси белгиланган тартибда кўздан кечирилиши жараёнида инспектор кинолог О.Жўрайев ҳамда унга бириктирилган “Рем” лақабли хизмат ити еътиборини тортиб, катта шубҳа уйғотган сумка егаси ҳа деганда топилавермади. Йўловчилар билан олиб борилган оғзаки суриштирувлар жараёнида талмовсираб, талвасага тушган отахон еса саросимадан есанкираб қолди. Унинг бу хатти-ҳаракатлари вазият ойдинлашишига ва жиноят иши очилишига асосий сабаб бўлди.
Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи, асли келиб чиқиши самарқандлик бўлган 63 ёшли отахон ноқонуний йўллар орқали 52 дона гугурт қутисига жойлаштирилган, яшил рангли, ўткир ҳидли, махсус қуритилган, умумий қиймати 295 грамм бўлган гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани олиб кетишга уринганда, жиноят иссиқ изида фош етилди
Ушбу қутилар тегишли тартибда Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.