Судьялар олий кенгаши қарори билан яна 2 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган. Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, Кенгашнинг жорий йил 14 ва 15 февралдаги қарорларига кўра:Андижон вилояти ЖИБ Андижон шаҳар судининг раиси – Рустамжон Тургинов ёзма аризасига биноан;Самарқанд вилояти ЖИБ Жомбой туман судининг раиси – Мамаюсуб Шерйигитов ёзма аризасига биноан;Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси – Шерзод Неъматов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:Хоразм вилояти ЖИБ Хонқа туман судининг раиси – Меҳрибон Ҳасанова;Навоий вилояти ФИБ Кармана туманлараро судининг раиси – Шерали Тоғаев интизомий жавобгарликка тортилган.
3 нафар судья лавозимидан озод этилди
