Ҳайдовчи пора бераётган вақтда ушланди

ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими ҳамда Зарафшон шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ташкил етилган тезкор тадбир давомида “Ютонг” русумли автобус ҳайдовчиси сафдор Шерқул Боқийевга 4 миллион сўм бераётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Навоий вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йил 9 июн куни Зарафшон шаҳар ҳудудидан ўтган A-379 автомагистрал йўлида ЙПХ инспектори сафдор Шерқул Боқийев одатдаги назорат тадбири вақтида “Ютонг” русумли автобусни тўхтатиб текширганида, ҳайдовчи автомобил бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни тақдим етолмаган. Бундан ташқари у спиртли ичимлик истеъмол қилгани тахмин қилиниб, експерт текшируви амалга оширилган. Тасдиғини топган текширув ҳамда расмийлаштирилган баённома асосида автобус жарима майдонига жўнатилган.

Aвтобус ҳайдовчиси машинасини жарима майдонидан олиб чиқиш мақсадида ЙПХ ходимига телефон орқали муаммосини ижобий ҳал етиши евазига 300 AҚСҲ доллари ваъда қилади. Сафдор Шерқул Боқийев еса ҳайдовчига бир неча марта мазкур ҳаракатлари жиноий жавобгарликка олиб келишини айца-да, пора таклиф қилишда давом етади.

ЙПХ ходими еса вазият тўғрисида тегишли соҳа ходимларига хабар беради ва ИИВ СҲХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ҳамда Зарафшон шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил етилади. Тезкор тадбир давомида ҳайдовчи ЙПХ ходимига 4 миллион сўм пулларни бераётган вақтида далилий ашёлар билан ушланади.

Aйни пайтда ҳайдовчига нисбатан Зарафшон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 211-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

манба:УЗА

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий шаҳрига 16 йил ҳокимлик қилган Бахтиёр Ҳамдамов вафот этди

Кейинги Янгилик

Навоийда имтиҳонсиз “права” олиб бермоқчи бўлган суғуртачи аёл ушланди

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил