Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди

Жорий йилнинг 9-июль куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбирини ўтказишди.

Тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги «Нива» русумли автомашина текширилди. Натижада машина юкхонасида 2 дона отилган Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланди.

Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф. ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, Қ. Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБ га юборилди.

Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Кейинги Янгилик

Июль ойида Навоий вилотида 1 364 та кадастр паспорти тайёрлаб берилди.

Мавзуга оид

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил