Қарши халқаро аэропорти: шароитлар янада яхшиланди

Қашқадарё вилояти Қарши халқаро аэропорти аэровокзал комплексининг янгиланган учиб кетиш залида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида учиб кетувчилар учун мўлжалланган бу зал икки баробарга кенгайтирилди ва мазкур залда соатига аввалги 200 ўрнига 400 нафар кишига хизмат кўрсатиш имкони туғилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қарши халқаро аэропорти инфратузилмасини, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида аэровокзал комплексида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Илгарироқ қарор ижроси доирасида учиб келувчилар учун мўлжалланган зал кенгайтирилиб, унга замонавий, йирик қувватли юк етказиш лентаси, бошқа ускуна ва жиҳозлар ўрнатилганди.
Айни пайтда эса қурилиш ишлари аэровозкалнинг фасад қисмига кўчган ва уни Қарши шаҳридаги фусункор бинолардан бирига айлантириш, аэропортда йўловчиларга юқори даражада қулайликлар яратиш кўзда тутилган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда 43 ёшли фуқаро «метрика» оладиган бўлди

Кейинги Янгилик

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил