Ўн нафар судья маъсулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун жазоланди

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун турли вилоятларда фаолият олиб бораётган ўн нафар судья интизомий жазога тортилган.Жумладан:

  • Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси З. Мавлонов;
  • Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси Ж. Нафасов;
  • Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Хўжамуротов;
  • Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судининг раиси Т. Рустамов;
  • Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси О. Баракаев;
  • Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Т. Ҳакимов;
  • Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси Б. Казаков;
  • Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф. Ибодуллаев;
  • Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев;
  • Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси М. Комилова интизомий жазога тортилган.

Аввалроқ, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида фаолият юритувчи бир қатор судьялар масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазога тортилганди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда янги табиат боғи ва қўриқхона пайдо бўлади

Кейинги Янгилик

Самарқандда такси ҳайдовчилардан пул ундириб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил