Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг юқори маош тўланиши маълум бўлди

2022-йил январь—июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,54 млн сўмни ташкил этиб, 2021-йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимидаги энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 5,48 млн сўм.

Кейинги ўринларда мос равишда:

Навоий — 4,85 млн сўм;

Тошкент — 3,66 млн сўм;

Бухоро — 3,09 млн сўм;

Андижон — 3,08 млн сўм;

Сирдарё — 2,99 млн сўм;

Қорақалпоғистон — 2,98 млн сўм;

Хоразм — 2,90 млн сўм;

Жиззах — 2,74 млн сўм;

Қашқадарё — 2,74 млн сўм;

Сурхондарё — 2,72 млн сўм;

Наманган — 2,68 млн сўм;

Фарғона — 2,66 млн сўм;

Самарқанд — 2,66 млн сўм вилоятлари жой олган.

Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Навоий вилояти (7,13 млн сўм), Тошкент шаҳри (5,18 млн сўм), Тошкент вилояти (4,77 млн сўм), Қашқадарё вилояти (4,46 млн сўм) ҳамда Андижон вилоятида (4,18 млн сўм) кузатилди.

Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент вилояти (5,78 млн сўм), Навоий вилояти (5,16 млн сўм), Тошкент шаҳри (4,82 млн сўм)да қайд этилди.

Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (4,27 млн сўм), Бухоро вилояти (3,24 млн сўм), Жиззах вилояти (2,93 млн сўм), Наманган вилоятларида (2,74 млн сўм) кузатилди.

Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Хоразм (6,40 млн сўм), Тошкент шаҳри (5,43 млн сўм), Бухоро (5 млн сўм) вилоятларида кузатилди.

Ахборот ва алоқа соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (8,04 млн сўм), Самарқанд (4,53 млн сўм), Жиззах (4,29 млн сўм) вилоятларида қайд этилди.

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятидаги ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (11,7 млн сўм), (8,95 млн сўм), Бухоро (8,35 млн сўм), Навоий (8 млн сўм) вилоятларида кузатилди.

Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (3,92 млн сўм), Наманган (2,57 млн сўм), Тошкент (2,57 млн сўм), ҳамда Сирдарё (2,57 млн сўм) вилоятларида кузатилди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (2,76 млн сўм), Қорақалпоғистон (2,59 млн сўм), Андижон (2,52 млн сўм) ҳамда Сирдарё (2,48 млн сўм)да қайд этилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олиши маълум қилинган эди.

Дарё уз

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда божхона ходимлари учун коррупцияга қарши кураш юзасидан сайёр ўқув машғулоти ўтказилди.

Кейинги Янгилик

Навоийда “Тарғибот ҳафталиги“ тадбири давом этмоқда

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил