«Энг оғир ҳудуд — Қашқадарё, у ерга нима ёрдам керак бўлса берамиз». Шавкат Мирзиёев сув тизими йўқ бўлган ҳудудлар ҳақида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-февраль куни бўлиб ўтган ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилишда оғир ҳудудларга бериладиган ёрдам ҳақида гапирди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида 317 та маҳаллада сув тизими йўқ.

«41 та маҳаллада умуман сув йўқ, десак бўлади. Шундай маҳаллаларда инсонлар мингга яқин водовозлар билан 100 минг сўмдан 300 минг сўмгача сувни сотиб олиб, ўз уйининг олдидаги қудуққа тўкиб, 20 кун, бир ой вақт давомида шундан фойдаланяпти. Бу сувдан инсонлар молига ҳам, кир ювишга ҳам ишлатяпти, ўзи ҳам шундан истеъмол қиляпти», — дейди Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов.

Шавкат Мирзиёев унинг гаплари тўғрилигини тасдиқлаб, «ҳаммасини тўғри айтадиган вақт-соат келганини» таъкидлади. Президент Қашқадарё вилояти ҳокимига алоҳида гуруҳ юборишини айтиб ўтди.

«Энг оғир ҳудуд — Қашқадарё, у ерга нима ёрдам керак бўлса берамиз», — дея қўшимча қилди президент.

Йиғилишда Бухоро вилоятида бугунги кунда 140 та маҳалла аҳолиси ичимлик суви муаммосидан азият чекаётгани алоҳида таъкидланди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бу масалаларда қилинаётган ишларни алоҳида қайд этиб ўтди.

«Айрим туманларда сув билан таъминот масаласи жуда паст, буни ҳам тан олиб айтамиз. Булар Шофиркон, Ғиждувон туманлари. Пешку билан Ромитанга ўтган йили 85 миллиардга 37 километрдан Бухородан сувни тортдик. Ҳозирда эса Шофиркон ва Ғиждувон туманларимиз бизда энг оғир ҳудудлар ҳисобланади», — дейди у.

“Ўзи Бухорога 30 йилдан бери йўл билан сувга пул берилмаганди. Биз 30 йил давомида уларга эътибор бермаган эдик. «Қилса бўлар эканку», деган ибора халқимизда пайдо бўлди. Бу чакана масала эмас, шуни инобатга олиб, қаттиқроқ ҳаракат қилиш керак”, — деди президент Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1 500 таси яроқсиз ҳолатга келган. Оқибатда қарийб 800 та маҳалладаги 2 миллион аҳолининг сув таъминоти ёмонлашган. Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида қудуқлар қазиш ҳамда Зарафшон ва Чирчиқ дарёлари ўзанидан қум-шағал олиш назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида ушбу ҳудудларда ерости чучук сув захиралари 30 метргача пасайган.

Шавкат Мирзиёев бу борада йўлга қўйилган қонунбузарликларни кескин танқид остига олиб, прокуратура органларига бу каби ҳолатларга чек қўйиш бўйича топшириқ берди.

«Бунда қонунга зид ишлаётганларга жазо муқаррарлиги таъминланиши керак. Бирорта валломат қонунсиз иш қилган бўлса ҳаммасига қонун устуворлигини кўрсатиш керак. Хоҳлаган одам хоҳлаган еридан ковлаб ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

200 киши ҳалок бўлган авиаҳалокат: Қаршидан учган самолёт нега қулаб тушганди?

Кейинги Янгилик

Туркманистон президенти истеъфога чиқишини маълум қилди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил