ШАҲАР ҲОКИМИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Навоий шаҳар ҳокими М. Эгамқулов Навоий шаҳрида Хитой давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган “ TIANCHENG STONE” МЧЖ хорижий корхонасининг гранит тошлари ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида мавжуд муаммолар ва таклифларни ўрганиш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари билан учрашди.

Мазкур лойиҳа доирасида гранит тошлари ишлаб чиқариш ҳамда уларга кимёвий усулда ишлов берган ҳолда қора ва қизил рангдаги гранитларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80% қисми экспортга йўналтирилаёган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида қадар корхона томонидан 4 млн. долларлик маҳсулотлар Қозоғистон давлатига экспорт қилинган.

“ TIANCHENG STONE” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан бугунги кунга қадар жами 18,6 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан -тўғри жорижий инвестициялар ўзлаштирилган бўлиб, бугунги кунда 200 га яқин ишчи ўринлари яратилган. Шунингдек, корхона йиллик 120 минг.м3 ҳажмда гранит тошларини қайта ишлаш қобилиятига эга.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий Педагогика институти хушхабар 1-ўрин олтин медални қўлга киритди

Кейинги Янгилик

Ноқонуний олиб кетилаётган 28 минг 350 АҚШ доллари тўхтатиб қолинди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил