Хорижий корхонанинг иккинчи лойиҳаси ишга тушди

Навоий шаҳрида Хитой капитали иштирокида ташкил этилган “TIANCHENG STONE” МЧЖ томонидан гранит тошларини қайта ишлаш бўйича иккинчи лойиҳа ишга туширилди.

Вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида инвестисион лойиҳалар ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Зеро, бу аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш салмоғининг юксалиши ва ҳудуд иқтисодиётининг ўсиши билан боғлиқ.

Хусусан, 2021 йил якуни билан Хитой капитали иштирокида ташкил этилган “Тианченг Стоун” хорижий корхонаси томонидан қарийб 15 млн. долларлик гранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 400 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Корхона томонидан 2022 йилда 7,5 млн. долларлик гранит маҳсулотлари Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинди.

Бугун эса ушбу корхона томонидан замонавий технологиялар асосида қиймати 17 млн. долларлик хорижий инвестисиялар ҳисобига иккинчи лойиҳаси ҳам ишга туширилди. Қувонарлиси, 500 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Ушбу лойиҳа очилиш маросимида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда Экология бошқармаси ходими пора устида қўлга олинди

Кейинги Янгилик

ДХХ: Қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил