Навоий халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан учувчисиз учиш аппаратларининг мамлакатимиз худудига ноқонуний кириб келишининг олди олинди.
Навоий халқаро аэропортига “Истамбул-Навоий” йўналишидаги авирейс билан олиб келинган юклар божхона кўригидан ўтказилганда, 3 та қути ичидаги товарларнинг ғалати тасвири божхона ходимлари диққатини тортади.
Шундан сўнг, ушбу қутилар очиб кўрилганда, тегишли хужжатлари бўлмаган, божхона назоратидан яширилган, сўзидан қиймати 20 млн сўмлик 3 дона Хитой давлатида ишлаб чикарилган учувчисиз учиш аппарати (дрон) борлиги аниқланиб, далолатнома асосида вақтинча сақловга олинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига асосан, учувчисиз учиш аппаратларини Республика ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.