От ўрнини той босар
Катта эҳтимол билан Туркманистон президенти “пост”ини ўғлига қолдирмоқчи.
Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни навбатдан ташқари Президентлик сайлови бўлиб ўтади.
Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” республика Марказий сайлов комиссияси вакилига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, халқ кенгашининг жума куни бўлиб ўтган йиғилишида 15 йилдан бери президентлик қилган Бердимуҳаммедов ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш ниятида эканини маълум қилган. Фақатгина Халқ Маслаҳатияси (юқори палатаси) раислиги лавозимини қолдирган.
Кейинроқ у МСКга навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлашни топширди.
Ҳозирда Туркманистон ҳукуматида Бош вазир ўринбосари лавозимини 2021 йил июлидан буён молия-иқтисодий комплексга раҳбарлик қилиб келаётган президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов эгаллаб турибди.
Туркманистон Конституциясига кўра, президент етти йил муддатга сайланади. Навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди.
Related Posts
Зарафшон дарёсида бир бола чўкиб кетибди, ҳозирда қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 16-июль куни Навоий вилояти Навбаҳор ва Карманадан ўтган «Зарафшон» дарёсида ФВВ ҳодимлари ва ИИБ ҳодимлари ички…
16.07.2022
Навоийнинг чиқинди полигонидаги ёнғин бўлди
об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида Кармана тумани ҳудудида жойлашган, «Бережливость» ХИЧКга қарашли чиқиндиларни кўмиш полигонида 2021 йил 19…
15.07.2022
Навоий вилоят онкология шифохонасидаги ҳолат
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоят Онкология шифохонасининг ранимация бўлимида ишловчи ходимининг телефони орқали ёзиб олинган запис тарқалди, унда техник…
18.05.2022