ТИББИЙ ЧИҚИНДИЛАР ВА УЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 2-февраль СанҚваМ 0317-15 “РEСПУБЛИКА ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКАУАССАСАЛАРИДА ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙИҒИШ, САҚЛАШ ВА УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ ВА МEЪЁРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“

– 1. 5 турдаги чиқинди турлари бор – Фармакологик, Биологик, Физик, Химик, Радиоактив.

– 2. Тиббиёт муассасаларида асосан ЗАРАРЛИ ( контаминированние ) ва ЗАРАРСИЗ ( неконтаминированние ).

– 3. Чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилишдан мақсад – Тиббиёт ходимларини содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ходисалардан муҳофаза қилиш, юқумли касалликларни ахоли ўртасида кенг тарқалишига йўл қўймаслик.

– 4. Қуйидаги чиқиндилар ёқилмайди – Аэрозол кўринишдаги газли сиғимлар катта миқдордаги кимёвий фаол моддалар Олтингугурт тузлари, фотографик ва рентгенографик чиқиндилар. Таркибида ругут ёки кадмий моддасини сақлайдиган ( термометр, прессланган деп-свинетс ) тиббий чиқиндилар. Ёқилиши жараёнида диоксин захарли моддасини хосил бўлиши сабабли пластик ( шпритс, система, гемакон ) ашёлар ёқилиши хавфли.

 – 5. Тиббий матоларни, ( марли, тампон, пахта, боғлов материаллари ) йўқ қилиш тартиби – Хўжаликда ишлатиладиган қўлқоп кийилади, тиббий мато чиқиндилар устки қисми ёпиладиган пластик ёки металл идишларига солинади. Чиқинди ёқиш жойларида ёқиб йўқ қилинади. Хўжаликда ишлатиладиган қўлқоп ечилади. Қўл ювилади ва антисептик модда билан зарарсизлантирилади.

– 6. Суюқ биологик чиқиндиларни йўқ қилиш тартиби – Махсус мухофаза кийими кийилади, хўжалик қўлқопи, химоя ачкиси, пластик фартук. Суюқ биологик чиқинди эхтиёткорлик билан канализацияга қуйилади. Канализация бўлмаса усти ёпиқ чуқур ўрага қуйилади ва устидан қуруқ хлор сепилади. Чиқиндидан бўшаган идиш бўшаган идиш 0.5% ишчи эритмага 10 дақиқага зарарсизлантирилади. Қўлқоп ечилиб, қўллар ювилади ва антисептик модда билан зарарсизлантирилади.

– 7. Тиббий чиқиндиларни кўмиш талаблари – Кўмиш майдончаларига кириш чегараланган бўлиши ( атрофи ўралган ва кириш имкони чегараланган ). Майдон атрофи имконият даражасида ўтиб бўлмайдиган девор билан ўралган бўлиши, Майдон чегараси сув манбасидан камида 50метр масофада узоқ жойлашган бўлиши, Майдон оқава суви қудуқлардан паст худудда бўлиши ва сув тошқини бўлиши мумкин бўлган худудларда бўлмаслиги талаб этилади.

🏥 Тиббиёт муассасаларида икки турдаги чиқиндилар зарарли ( контаминированние ) ва зарарсиз ( неконтаминированние ) бўлиб 85% зарарсиз, яъни ( қоғоз, қутилар, пластмассали қутилар, маиший чиқиндилар ва озиқ овқат чиқиндилари ) улар билан мулоқотда бўлганида касаллик чақирмайди. Уларни оддий йўл билан йўқ қилиш мумкин.

🔴 Зарарли чиқиндилар – қон ва у билан ифлосланган тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория анжомлари, биологик аъзо ва чиқиндилар, ўткир ва санчилувчи тиббий анжомлар ва бошқалар билан мулоқотда бўлганда юқумли касалликларни келтириб чиқаради.

⚗ Кимёвий ва фармасевтик чиқиндилар – фармасевтик идишлар, флаконлар, қутилар, вакциналар, лаборатория реактивлари ва дезинфекция воситалари, кимёвий ва захарли моддалар.

☢ Ситотоксик чиқиндилар – саратон касалликлари учун химиотерапевтик моддалар

☣ Оғир метал чиқиндилари – термометр ртути, қон босимини ўлчаш асбоблари, стоматологик матолар

🛢 Аэрозол идишлари – аэрозол баллонлари, учқун таъсирида портлаши мумкин бўлган чиқиндиларМУОЛАЖА ХОНАСИДА ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ (Санпин0317-15 бўйича 6.9 бандида ёзиб ўтилган!)

Тиббиёт ходимларига касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида игна шпритсдан хавфсиз усуллар билан ажратилади. Бунинг учун барча даволаш профилактика муассасалари муолажа хоналари игнани ажратувчи ва игнани кесувчи махсус асбоблар билан таъминланиши керак. Муолажа хоналари игнани ажратувчи ва игнани кесувчи махсус асбоблар билан таъминланмаган бўлса, шпритс ва игналар кимёвий воситалар билан зарарсизлантирилмайди. Шпритсларни тешилмайдиган картон ёки пластмасса контейнерларига жойлаштирилади ва контейнернинг 4/3 қисми тўлганидан сўнг уни йўқ қилишга топширилади ёки ёқиб юборилади.ФАРМАСEФТИК ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ

🔴 Ситотоксид ва антибиотикларлар – ёқилади ва чиқинди майдончасига ташланади. ( имкон қадар 800°Cда )

🔴 Эритувчи сув, микстуралар, витаминлар, кўз томчилари катта миқдордаги сув билан аралаштирилиб канализацияга қуйилади

🔴 Суюқлик кўринишидаги фармасевтик чиқиндилар бошқа фармасевтик чиқиндилар билан бирга йўқ қилиниши мумкин эмас!

🔴 Ситотоксик чиқиндилар очиқ сув хавзаларига ва чиқинди майдончаларига ташланиши қатъиян ман этилади.

🔴 Ёқиш йўли билан йўқ қилиш имкони бўлмаган холда улар инкапсуляция йўли билан йўқотилади.☣ ЎГИР МEТАЛЛ ( РУТУТ, КАДМИЙ) ЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ

⚫️ Энг қулай йўли қайта ишлашга топшириш

⚫️ Ёки инкапсуляция қилиш

⚫️ Цинган термометрларда ругут сочилганда уни резина қўлқопларида қоғоз ёрдамида йиғиб қайта ишлашга юборилади ёки инкапсулация қилинади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳри чиқинди свалкасидаги ҳолати

Кейинги Янгилик

Навоий шаҳарда муддати ўтган маҳсулотлар сотилмоқда

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил