Тана бошқа дард билмас…

Халқни, тўғрироғи халқ қатори мени бир масала жуда қийнайди.
У хам бўлса, тиббиётдаги муаммолар.

Барча (қарийб барча) шифокорларни дори фирмалари ёки хусусий шифохоналар билан алоқаси бор.
Нега???
ҳаммаси пул.
Тадбиркорлик ортида яъни маскировкасидаги қаллоблик яширилган.

Шифокорга борсанг “бу ердаги (экг, мрт ёки шунга ўхшаш) ускунамиз яхши эмас, фалон жойдаги хусусий клиникага боринг… ” деган гап шифокорлар орасида “ХИТ ҚЎШИҚҚА” айланиб ўлгурган.
Доля келса керакда….

Яна битта ҳолат бор.
“мен ёзган дори фалон дорихонада бор…” 🤔🤔
Бу монополия ясашми ёки “лохотронми”???

Ёки шифокор рецепни аллақандайдир фирма бренди тушурилган ручка ва қоғоз бланкадан фойдаланади.
Бу рекламами ёки шифокор шу фермадан муттаҳамлигини очиқдан очиқ айтмоқдами???

Нима соғлиқни сақлаш эгасиз қолдими???

Фирмалардан “миннатдорчилик совғаси” олиб ишлаётган шифокорлар ҳам йўқ эмас.
Беш қўл баробар эмас.
Лекин, бунақа ҳолат жўда хўп ва кўп учраяпти.

Буларни кўриб, ишлам калламай йўғе, каллам ишламай қоляпти 😁

“Давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисида” ги Қонун бор.
Унда, давлат хизматчи тадбиркорлик қилиши (ёки қилмаслиги) бўйича оқ ва қора шрифт билан аниқ ёзиб қўйилган адашмасан.

Лекин, деярли барча врачлар ва уларнинг яқин қариндошлари таъсисчилигида фирмалар бор ва улар тиббиёт соҳасида иш фаолияти олиб бормоқда.
Сенга нима дейишингиз мумкин.
Фикримга келсак, ишлайверсин.
Фақат танласин.
Хусусий фирма ёки давлат касалхонасидан бирини танласин.
Қонуний бўлади.(менимча, албатта)
А так ҳозир давлат шифохонаси шифокор учун ўзининг хусусий клиникаси мижоз юбориш пунктига айланиб бормоқда.

П/С:
фуқаро соғлиги давлат хавфсизлиги, жамият устуни менимча….
Фуқароларнинг соғлиғи бизнесга айланиб қолишига тегишли ташкилотлар қараб турмасалар яхши бўларди. ҚЎПОЛЛАШГАН БЎЛСАМ УЗР… –СМИ–

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ОГОҲЛАНТИРАДИ.

Кейинги Янгилик

Қизилтепа туманига янги ҳокими тайинланди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил