РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Мазкур постда акс этган объект Кармана тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудуди, “Янги Ўзбекистон” массивида “AGROMIR BUILDINGS”  МЧЖ буюртмачи бўлган, хамда жамият томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган 5 қаватли турар жой қуриш объектидаги ҳолат эканлиги аниқланди.

Холат юзасидан Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъуллари томонидан монитроинг ишлари олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди:

Пудрат ташкилот “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖ томонидан кўп қаватли турар жой объектининг ички хаво айланиш шахталарининг томдан чиқиш қисмида ёмғир қор сувларидан ҳимоя воситалари асосга мустаҳкам монтаж қилинмаганлиги сабабли, кучли шамол таъсирида шахтларнинг юқори қисмидан ажралган. Натижада ёғингарчилик даврида 1 уй, 23 сонли ҳонадон ошхона хаво айланиш шахта қисмидан сув ўтиш ҳолати содир бўлган.

Бугунги кунда Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг берилган кўрсатмаларига асосан пудрат ташкилот “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖ томонидан турар жой объектининг ички хаво айланиш шахталарининг томдан чиқиш қисмида ёмғир, қор сувларидан ҳимоя воситаларини монтаж қилиш, массивдаги бошқа кўп қаватли турар-жойлар том қисмини қайта кўздан кечириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва 23 сонли ҳонадон ошхона деворининг пардозлаш ишларига зарар етган қисмини қайта таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда солиқчи пора олаётган вақтда қўлга тушди

Кейинги Янгилик

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди