РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Мазкур фото суратлар акс этган кўп қавтли турар-жой биносини реконструкция қилиш ишларида Буюртмачи ташкилот Навоий вилояти “Ягона Буюртмачи Хизмати” ДУК, лойиҳа хужжатларини “Меъмор лойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари “Абдулазиз Бинокор сифат” МЧЖ қурилиш пудрат ташкилоти томондан олиб борилмоқда.

 Холат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси, Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъуллари томонидан жойида ўрганиш ишлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланди:

Кўп йиллик ташқи таъсирлар натижасида бинонинг А1-Б ўқ 1-2 ва 26-28 қатор оралиғида пойдевор қисмида деформацион ёриқлар пайдо бўлган. Бинони реконструкция қилиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиха ҳужжатларида юқорида кўрсатилган бино қисмлари пойдевор ва деворларини кучайтириш ишлари берилган. Лойиҳада кўрсатилган пойдевор ва дорларни кучайтириш ишлари қурилиш-пудрта ташкилоти томонидан бугунги кунда бошланмаган.

 Бинодан ортиқча юкни камайтириш мақсадида А1-ўқ 1-28 қаторлар оралиғидаги йўлакларни тўсувчи сифатида монтаж қилинган темир бетон декоратив панеллар демонтаж қилиниб ўрнига металл канструкцияга алмаштириш берилган. Лойиҳа ҳужжатларидаги ҳисоб китобларга кўра мазкур чора тадбир орқали бинодаги 230 тонна ортиқча йукни олиб ташлаш кўзда тутилган.

Бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг мазмун моҳияти мазкур кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фаолларига атрофлича тушунтирилди ва уларнинг бу борада ҳеч қандай эътирози йўқлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда объект қурилиш монтаж ишларида КМК 3.01.02-00 қурилишда хавфсизлик техникаси риоя этилмасдан ишлар олиб борилганлиги сабабли Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъуллари томонидан “Абдулазиз Бинокор Сифат” МЧЖ техника ҳавфсизлиги бўйича масъул ходимлари огохлантирилди ва йўл қуйган камчиликлари юзасидан маъмурий чоралар кўрилди ҳамда қурилиш монтаж ишларида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этган холда олиб борилиши тушунтирилди.

Total
0
Shares
Previous Post

Навбаҳор тумани 1-сонли спорт мактаби тренерлари бир неча йилдан буён мактаб раҳбарияти ноқонуний ҳаракатларидан азият чекмоқда.

Next Post

Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди