РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 09 сентябрь куни “Навоийда мактаб директори Халқ таълими бўлимининг босими остида ўзини осиб қўйдими” номли хабар тарқатилган.

Аниқланишича, Конимех туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Э жорий йилнинг 07 сентябрь куни соат 15:00ларда яшаш ҳовлисидаги олма дарахтига арқон ёрдамида ўзини осиб ўз жонига суиқасд қилган вақтда акаси Р.Ф ушбу ҳолатни кўриб қолган ва туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

Конимех туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Қани адолат?

Кейинги Янгилик

Навоийда болалар боғчасида 21 нафар болада кўнгил айниш ҳолати кузатилди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил