⚡️ Навоийлик божхоначилар томонидан аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний кириб келишининг олди олинди.



💊 Хусусан, Навоий халқаро аэропортида “Туркия-Навоий” йўналишидаги авиарейс билан олиб келинган юкларни холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873 сонли қарори талабларига мувофиқ “UNI” kod ва инвойсларида ҳамда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, курерлик жўнатмалари орасига яширилиб, сифати кафолатланмаган, сўзидан умумий қиймати 238,1 млн. сўмлик, 💉дори-дармон ва 🌡тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
📗 Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.