Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Қизилтепа тумани марказидаги “Тадбиркорлар уйи”да Италияда фаолият юритадиган “Studio c.o.m Italia” компанияси вакили Э. Бампа билан учрашишди.







Туман ҳокими У. Файзиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Маҳмудалиев қатнашган учрашувда Навоий вилояти, хусусан Қизилтепа туманида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини яратиш, шу билан бирга, помидор етиштиришнинг замонавий усулларини йўлга қўйиш, узумчиликни янги босқичга кўтариш, мева ва сабзавотчиликда инновацион технологияларни қўллаш орқали ҳосилдорликни ошириш, уларни қуритиш усулида қайта ишлаш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Н. Турсунов ушбу масканда ҳудуд тадбиркорларини қабул қилди. Қабул давомида 10 га яқин тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг ижроси бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва назоратга олинди.