Навоий шаҳрига 16 йил ҳокимлик қилган Бахтиёр Ҳамдамов вафот этди

У Навоий шаҳрини энг кўп бошқарган ҳоким ҳисобланади.

1992-2008 йилларда Навоий шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган Ҳамдамов Бахтиёр Ибрагимович 13 июнь куни 72 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Бахтиёр Ҳамдамов 1951 йил Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. 1977 йилда Фарғона политехника институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1977 йилда Навоий цемент заводида чилангарликдан бошлаган ҳамда 1986 йилгача ушбу заводда смена устаси, механик, цех бошлиғи ўринбосари, цех бошлиғи, бош механик ва директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бахтиёр Ҳамдамов 1992 йилда Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган. У ушбу лавозимда 16 йил фаолият юритган. Ҳокимликдан кетгач, 2 йил Навоий шаҳридаги МЧЖлардан бирига директор ўринбосари бўлган Ҳамдамов 2011 йилдан буён нафақада эди

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини пичоқлади 

Кейинги Янгилик

Ҳайдовчи пора бераётган вақтда ушланди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил