Навоий вилояти Учқудуқ шаҳри чиқинди свалкасидаги ҳолатдан куни кеча фото лавҳалар ҳавола қилиб, ижодий груҳимиз муаммоларни жойида ўрганаётганларини ҳабар бергандик. Бугун бу видео лавҳани ҳавола қилмоқдамиз. Видео лавҳада неча йиллик чиқиндилар бартараф этилмаганлиги чорва моллари бу ерларда боқилаётганини куришимиз мумкин. Бундан ташқари ҳодимларга вақтида берилмаётган маош муаммоси Хам мавжуд экан. Етмаганига Экалогия бошқармаси қоровулга жарима қилиб келаётгани маълум бўлди. Бу ерда асосий муаммо нимада деб ўйлайсиз? Жаримага тортилиши керак бўлган шахсларчи?Шуни айта оламанки, қоровул оддий ишчи холос, ҳудуд топширилган ва буйруқ берувчи ташкилотлар бошқа. Ҳудудда қанчалик чиқинди ёйилиб кетган. Бу аҳолига ҳам зарар бермайди деб ким айтолади. Жорий йилда чиқиндилар кумилмагани сабабли Навоий вилоятида қанча муаммолар юзага келди. Бу муаммолар ҳал булиши учун ҳамма ҳудудларда свалкаларда ёнғин чиқиши керакми? Экалогия ташкилоти ёки чиқинди ташиш ташкилотида, бу жараён учун маълум бир чегаралар, талаб шартлар қуйилмаганми?Доимгидек мутасадди ташкилотлардан жавоб кутиб қоламиз! Қани бирор бир мутасадди уйғониб муаммони ҳал қилармикан!
Навоий вилояти Учқудуқ шаҳри чиқинди свалкасидаги ҳолати
