Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида “Zarafshan golden group” МЧЖ буюртмачи

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Мазкур видеолавҳада акс этган кўп қавтли турар-жой объекти Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида “Zarafshan golden group” МЧЖ буюртмачи бўлган, хамда жамият томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган 12 қаватли турар-жойдаги ҳолта эканлиги аниқланди.

“Zarafshon Golden Group” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган Зарафшон шаҳар 13 кичик туман ҳудудидаги 12 қаватли турар объекти учун Россия Федерациясининг лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган, бўлиб “ТошуйжойЛИТИ” АЖ Навоий филиали томонидан лойиҳа ҳужжатлари адаптация қилинган. “Navoiy Proect pro” МЧЖ томонидан 2021 йил 18 майдаги №022Г/04-21 АС сонли экспертиза хулосаси берилган.

“Zarafshan golden group” МЧЖ томонидан 2021 йил 25 май санасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган, ҳамда Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатга олинган.

Бугунги кунга қадар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ушбу объект бўйича 135 марта мониторинг ишлари ўтказилиб, аниқланган камчилик ва сифтасиш ишлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 32 та, шундан буюртмачи ташкилотган 10 та, қурилиш пудрат ташкилотига 11 та, лойиҳа ташкилотига 11 та ёзма кўрсатмалар берилган. Аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаганлиги, шунингдек қурилиш – монтаж ишларида  лойиҳадан четланиш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли инспекция томонидан буюртмачининг техник, қурилиш пудрат ташкилотининг ички ва лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати бўйича масъулларига нисбатан 5 марта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 99-моддаси тегишли қисмларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларида объект йиғма темир бетон конструкцияларда асосида рамалик типда қурилиши кўзда тутилган. Ташқи томондан тўлдирувчи сифатида газоблок қурилиш материалидан фойдаланиш кўрсатилган.

Айнан видеолавҳада акс этган газоблок тўлдирувчи материалнинг асосга маҳкамланиш тартиби лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги, боғлаш, мустаҳкамлаш чизмалари ва қирқимлари лойиҳада аниқ киритилмаганлиги сабабли Навоий вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан “ТошуйжойЛИТИ” АЖ Навоий филиали масъул ходими Ж.Рустамовга нисбатан, хамда газоблок тўлдирувчи материалнинг норатив талабларга зид равишда монтаж қилиниши бўйича  “Zarafshon Golden Group” МЧЖ масъул ходими А.Хожиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 99-моддаси тегишли қисмларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган. Сифатсиз бажарилган газоблок териш ишлари жойида буздириб ташланган.

Навоий вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан бажарилиши мажбурий бўлган элктрон ёзма кўрсатмалар берилиб, сифатсиз бажарилган газоблок териш ишлари жойида буздирилди. Шу жумладан буюртмачи, қурилиш-пудрат ва лойиҳа ташкилоти масъулларига нисбатан такрорий равишда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 99-моддаси тегишли қисмларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини маълум қилинади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Бюджет маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар фош этилди

Кейинги Янгилик

Навоийда мактабдаги жанжалдан сўнг ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил