Навоий вилоятида 6 219 та кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Бугунги кунда кўчмас мулкка бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Бунинг ортидан ўз навтида кўчмас мулклар сони ортиб, кадастр ҳужжатларига бўлган талаб ҳам ортиб боради.

Кадастр ҳужжатлари билан шуғулланувчи ваколатли оргна ҳисобланган Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 8 та йўналишда кадастр хизматлари кўрсатилиб келиниб шулардан бири кадастр паспортини расмийлаштириш ҳисобланади.

Жорий йилнинг 6 ойлик даври мобайнида Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси томонидан вилоят миқёсида 6 219 та кўчмас мулк объектларига кадастр паспортлари расмийлаштириб берилди. Булардан

Якка тартибдаги уй-жойлар 1 776 та

Квартиралар 2 936 та

Нотурар жой объектлари 954 та

Якка тартибдаги уй-жойларнинг ер участкалари 16 та

Нотурар жой объектларининг ер участкалари 537 та

“Айтиш жоизки кадастр паспортини шакллантириш учун фуқароларимиз Давлат хизматлари марказлари маркази ёки my.gov.uz сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин. Бунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни вужудга келтирувчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Биргина кадастр паспортини шакллантириб эмас уни давлат рўйхатидан ҳам ўтказиш ҳам керак. Чунки давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар юридик кучга эга эмас” – дейди Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар шўбаси бош мутахассиси Шохрух Абдурахимов.

Давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 1 780 та бино ва иншоотларнинг ипотека шартномалари 35 та ижара ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда фуқароларни «ерга» юборган шахсга ҳукм ўқиб эшиттирилди

Кейинги Янгилик

Навбаҳор тумани 1-сонли спорт мактаби тренерлари бир неча йилдан буён мактаб раҳбарияти ноқонуний ҳаракатларидан азият чекмоқда.

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил