Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “R.B.” савдо ишлаб чиқариш корхонасига қарашли савдо дўкони ва омборхонасида 19 хил турдаги жами 9 326 дона умумий баҳоси 466,3 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ш. Халқлар дўстлиги кўчасидаги фуқаро А.Б.нинг хонадони омборхонасини ижарага олиб, ушбу омборхонада жами 6 800 дона умумий баҳоси 133,2 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Кейинги Янгилик

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил