Навоий аэропорти орқали мамлакатга 1000 дона ўқ-дорини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Навоий аэропортида ўтказилган кўрик давомида ов қуролларига тегишли ўқ-дориларининг ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда “Янги давр” информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Навоий аэропорти чегара-божхона постининг халқаро Cargo юк терминали орқали олиб келинган 65 минг дона ов қуролининг ўқ-дорилари ҳамда унинг гилзалари тегишли рухсатнома ва лицензияси асосида божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрик давомида ортиқча, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли юридик ҳужжатларда кўрсатилмаган 1000 дона ортиқча ов қуролининг ўқ-дорилари борлиги аниқланган.

Ушбу ўқ-дорилар божхона ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар асосида вақтинча сақловга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда қуролдан фойдаланиш тартиби

Ўзбекистонда “Қурол тўғрисидаги” қонун 2019 йил 29 июлда президент томонидан имзоланган. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда ноқонуний сақланган қуролларни ўз ихтиёри билан ИИВга топширганларга пул мукофоти берилади.

2022 йилда “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, прокуратура органлари ходимлари хизмат қуроли ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланганди (илгари фақатгина олиб юриши мумкинлиги кўрсатилган).

Манба: daryo uz

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

ДХХ: Қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

Кейинги Янгилик

Навоий вилояти доимий аҳоли сони маълум қилинди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил