2022 йил 7 июль куни соат 21:30да Навоий вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Навоий вилояти Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбирда давомида, Кармана туманидаги “Анҳор” номли чойхонада ўтирган олдиндан кўзатувга олинган фуқаро С.И холислар иштирокида ўз ихтиёри билан эгнидаги кўк рангли шимининг чап чўнтагидан 1 дона оқ рангли қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, ўрами билан бирга оғирлиги 7 грамм бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани чиқариб тадбир ходимларига топширди. Шундан сўнг, фуқаро С.Ининг доимий яшаш хонадонига борилганида, хонадоннинг қўшимча хўжалиги томорқасида кесилган дарахт шохлари остига экилган 21-42 см узунликдаги 5 туп яшил рангли, ўткир ҳидли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни ўз ихтиёри билан тадбир иштирокчиларига тақдим этди. Ўтказилган тадбир давомида жами ўрамлари билан оғирлиги 7 грамм бўлган яшил рангли, ўткир ҳидли “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 5 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимиликлари борлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати