Навоийда 6 ёшли бола ток уриши оқибатида икки қўлидан айрилди

Дўстлари билан ўйнаб юрган болакай болалар майдончасига ёнма-ён жойлаштирилган, хавфсизлиги таъминланмаган трансформатор эшигини очиб кўргани айтилмоқда.

ҳолат жорий йилнинг 5 март куни Учқудуқ шаҳрида содир бўлган. Болалар яқинда фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйнинг болалар майдончасида ўйнаётган бўлган. Болалардан бири майдонча билан ёнма-ён жойлаштирилган трансформатор ёнига бориб, унинг эшигини очиб кўрган. Оқибатда уни катта кучланишли ток урган

“Ўша куни ишда эдим. Ҳолатни эшитиб тезда етиб келдим. Қарасам, боламнинг икки қўли куйиб кетган, аҳволи жиддий. Шифохонада зўрға ўзига келтириб олдик. Аммо икки қўлини кесиб ташлашга мажбур бўлдик.
Шу йил мактабга чиқиши керак эди. Унинг азобланганини кўриб, ўзим ҳам адои тамом бўлдим.

Трансформатор болалар майдончасининг ёнида эди, хавфсизлиги таъминланмаган, ҳатто хавфли эканлигини англатувчи белгилари ҳам йўқ эди. Эшиклари очиқ ҳолатда бўлган ўша куни. Аслида, трансформаторнинг болалар майдончаси билан ёнма-ён бўлиши тўғри эмас. Бунинг ҳам ўз тартиб-қоидалари бўлса керак”, — дейди боланинг отаси Акмал Қобилов. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Total
0
Shares
1 изоҳлари
Pridaj komentár

Vaša e-mailová adresa nebude zverejnená. Vyžadované polia sú označené *

Олдинги Янгилик

Навоийда мактабдаги жанжалдан сўнг ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди

Кейинги Янгилик

Навоийда мансабдор шахснинг коррупция ҳаракатларига чек қўйилди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил