Навоийда 43 ёшли фуқаро «метрика» оладиган бўлди

Хатирчи туманида яшовчи 43 ёшли фуқаронинг туғилганлик ҳақидаги факти суд қарори билан тасдиқланди. У уй шароитида туғилгани учун «метрика» ва фуқаролик паспорти ололмаган.

Туманнинг Майдонсой маҳалласида яшовчи, 1978 йил 28 март куни туғилган Собир Қаршиев туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, фуқаролик паспорти ололмай сарсон бўлиб юрганини билдирган. Маълум бўлишича, у уй шароитида туғма кўзи ожиз ҳолатда туғилгани сабабли тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақида маълумотнома тузилмаган.

ФҲДЁ бўлими томонидан 1975–1981 йиллардаги архив маълумотлари ўрганилганида Собир Қаршиевга туғилганлик тўғрисида далолатнома расмийлаштирилмагани, фуқаро таълимга жалб қилинмасдан қолиб кетгани аниқланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси Баҳодир Бабақуловнинг Кун.узъга хабар беришича, суд иш ҳужжатларини тўлиқ муҳокама қилиб, Собир Қаршиевнинг 1978 йил 28 март кунида туғилганлик фактини белгилаб беришни лозим топган. Суднинг ҳал қилув қарори 25 февраль куни кучга киради ва шундан кейин фуқарога туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва фуқаролик паспорти берилади.  

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Муборак туман ИИБ бошлиғи қўлга олингани тасдиқланди.

Кейинги Янгилик

Қарши халқаро аэропорти: шароитлар янада яхшиланди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил