Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокатни содир этган уқувсиз ҳайдовчи узоқ муддатга қамалди

У «Зарафшон-Навоий» йўналишида акасига тегишли Лаcэтти машинасини бошқариб келаётиб, қувиб ўтиш қоидаларини қўпол равишда бузган. Оқибатда Лаcэтти қарама-қарши йўналишда келаётган Нехиа билан тўқнашган ҳамда 3 киши вафот этган.

Навбаҳор туманида яшовчи 27 ёшли Рамза Ҳамдамов 2021 йилнинг 12 август куни «Зарафшон-Навоий» йўналишида Лаcэтти машинасини бошқариб келаётиб, Конимех тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-379 автомобиль йўлининг 81-82 километри оралиғида қарама-қарши йўналишда келаётган Нехиа машинаси билан тўқнашиб кетган. Автоҳалокат оқибатида Нехиа машинаси ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчи шифохонада, яна бир нафар йўловчи эса воқеа жойида вафот этган.

2022 йил 9 февраль куни жиноят ишлари бўйича Конимех туман судида мазкур автоҳалокатга доир иш кўриб чиқилган ҳамда Лаcэтти ҳайдовчиси Рамза Ҳамдамов Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Судда Лаcэтти машинасида йўловчи сифатида келаётган жабрланган фуқароларнинг барчаси Рамза Ҳамдамов машинани уқувсиз бошқарганини таъкидлашган.   

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Мақсуд Райимовнинг Кун.узъга маълум қилишича, суд ҳукми билан Рамза Ҳамдамов 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, автоҳалокат оқибатида Нехиа машинасига етказилган 42 млн 140 минг сўм зарар ундириладиган бўлди. 

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда «хўроз жанги»экстремистлар гуруҳи фаолияти тўхтатилди

Кейинги Янгилик

200 киши ҳалок бўлган авиаҳалокат: Қаршидан учган самолёт нега қулаб тушганди?

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил