Навоийда Экология бошқармаси ходими пора устида қўлга олинди

Шу йилнинг 28 август куни Навоий вилояти ДХХБ, ИЖҚК Департаменти Навоий шаҳар бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгариши бошқармаси ходими “Р.М.” бошқа бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқародан Навоий шаҳри «Тонг» турар жой мажмуаси атрофидаги 12 сотих ер майдонига кўп қаватли уйларни қуриш жараёнига таъсир қилаётган 4 туп манзарали дарахтларни кесиш учун баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига 163 млн. сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.


Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 29 август куни ИЖҚК Департаменти Навоий шаҳар бўлими томонидан экология ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоийда ноқонуний ер сотишга уринган шахснингрежаси амалга ошмади

Кейинги Янгилик

Хорижий корхонанинг иккинчи лойиҳаси ишга тушди

Мавзуга оид

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил