Навоийда солиқчи машинасида она ва болани уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоят Хатирчи туман давлат солиқ инспекцияси ходими маст ҳолда бир фуқорани уриб юборгани тўғрисида хабар тарқалди. Навоий вилояти прокуратураси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Хабарга кўра, 1 ноябрь куни соат 17:30 ларда Хатирчи туманида яшовчи солиқ ходими Қ.С ўзининг бошқарувида бўлган “Matiz” автомашинасини бошқариб бораётиб, йўлнинг электроскутерда кесиб ўтаётган Хатирчи туманида яшовчи аёл Т.I. ва унинг вояга етмаган қизи Э.С.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида Т.I ва Э.С. турли даражадаги тан-жароҳатлар олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Қурилиш вазирлиги масъулларидан иборат тезкор гуруҳ Навоий ва Бухоро вилоятида назорат тадбирларини ўтказди.

Кейинги Янгилик

Апперкот «зарба»сини қабул қилиб оляпмиз….

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил