Жамиятимизда айни пайтда коррупцион жиноятларни олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида аёвсиз кураш олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 4-ноябр куни Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎва ИОБга ҳайдовчилик гувохномаси олиш учун имтиҳон топшириш мақсадида борган М исмли фуқарога, гумонланувчи фуқаро Т.Й танишлари орқали, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтказиб беришини ваъда қилиб, хизмат ҳаққи 200 АҚШ доллари бўлишини айтади. Олинган тезкор маълумот асосида 2022 йилнинг 5-ноябр куни соат 19:00 ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ҳамда Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи фуқаро Т.Й талаб қилинган 200 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Навоий шахар бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бугун бот-бот айтилаётган мазкур турдаги жиноятлар фуқароларни янада ҳушёр бўлишга, ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар эканини яна бир бор эслатиши зарур. Зеро қилмиш, қидирмиш деб бежизга айтилмаган.