Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.

Маълум қилинишича, Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахслари 2022 йилда 11 нафар бўлим ходимга 114,1 млн. сўм ва 2023 йининг 6 ойи давомида 12 нафар ходимга 57,5 млн. сўм асоссиз равишда устамалар тўлаб келиб, жами 171,7 млн. сўм бюджет маблағларини растарата йўли билан талон-торож қилиб келишган.

Шунингдек, 2022 йил ва 2023 йилнинг 10 ойи давомида асоссиз равишда бўлимнинг 5 нафар ходимларига 20,8 млн. сўм меҳнат таътили пуллари, 3 нафар ходимга 4,3 млн. сўм иш ҳақи, 2 нафар ходимларга 3,8 млн. сўм рағбатлантириш пуллари ҳамда 1 нафар 1-сонли мактаб ўқитувчисига 2,2 млн. сўм хомиладорлик нафақалари тўлаб, жами 31,2 млн. сўмни «еб» юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 8-декабрь куни Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.

Бироқ бизга келган маълумотларга кўра, юқорида айтиб ўтилган мансабдорлар ҳозирги кунда Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Қайд этиш керак, мансабдор шахслар 2022 йил ва 2023 йилнинг 6 ойи давомида Ҳалқ таълим вазирлигининг 2021-йил 26-февраль кунидаги “Туман (шаҳар) ҳалқ таълими ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳалқ таълим ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шаклллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ги 49-сонли ҳамда 2021-йил 26-май кунидаги “Туман ҳалқ таълими бўлими ходимларини фаолиятини самарадорлигини бахолашни такомиллаштириш ҳамда уларни қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида“ги 163-сонли буйрукларига зид равишда иш кўриб келишган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Кейинги Янгилик

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил