Навбаҳор тумани 1-сонли спорт мактаби тренерлари бир неча йилдан буён мактаб раҳбарияти ноқонуний ҳаракатларидан азият чекмоқда.

Номини ошкор қилишни истамаган тренерлардан келиб тушган маълумотга кўра, Навбаҳор туман 1-сон спорт мактаби директори ва ҳисобчиси томонидан Шодиева Дилфуза, Хўжамов Севдиёр, Расулов Жамол, Ражабов Эркин, Тоиров Анвар, Жуматоев Отабек, Холиқов Исомиддин, Бахронов Мақсуд, Уринбоев Шахзод, Жумаев Салим, Маматова Сайиха каби тренеларнинг мусобақа пулларининг ярми ўзлаштирилган (асос: тренерларни мусобақа пулларини ярмини олиб қолгандан кейин ўқувчиларни овқатлантирмай ҳамда мусобақага бормаган ўқувчиларга хизмат сафари ёпилган).

Шунингдек, спорт мактабида электр энергияси учун 2023 йил апрель ойида аниқланган 41 млн. сўм жарима тренер ва ишчи-хизматчиларга тайинланган моддий ёрдам ҳисобидан қопланган. Натижа кўрсатган аксарият тренерлар ҳар ойда директор фонди ҳисобидан рағбатлантирилиб, аслида ушбу маблағ директор томонидан ўзлаштирилмоқда.

2022 йил 24 декбарь спорт мактабида Кураш, Стол теннис, Футбол, Волейбол, Баскетбол турларидан спорт мактаб очиқ биринлиги ўтказилиб, мусобақа бош ҳакамлари номига пул чиқариб олинган ва мусобақа низомида кураш туридан бош ҳакам Назаров Илхом қўйилган бўлсада, мусобақа пули Жумаев Қобил номига чиқарилган. Гимнастика билан шуғулланувчиларни мусобақага бориб келиши учун тренер сифатида Муродова Шафоатга буйруқ чиқарилган бўлсада, мусобақа пули Шерматова Сайёрага берилган. Киёкушункай карате бўйича 2023 йил 5-7 май Қозоғистоннинг Олмата шаҳрида Осиё чемпионати мусобақасида спортчилари ўрин олиб келганлиги муносабати билан тренер Бахронов Мақсудга устама пули тайинлниб келмоқда, бироқ унинг шогирдлари мусобақага бормаган (буни болаларнинг киндер папорти йўқлигидан билса булади).

Молия Вазирлигининг 20.09.1995 йилдаги 177-сонли қарори ижроси бўйича спорт мактабининг барча ходимлари байрам пули берилиши керак бўлсада, директор ва ҳисобчи 20 та ходимга 71 млн сўм маблағ ёзиб, пулларни пласкарталарига ташлаб пул қилиб олган ва қолган 87 та ходимларга байрам пули берилмаган.

Шунингдек, спорт мактабида баъзи тренерлар 0,5 ставкада фаолият юритсада, уларга белгиланган қонунчиликка зид равишда 1 ставка ойлик маоши тайинланиб, ўртадаги фарқ директор томонидан ўзлаштирилмоқда. Айрим тренерларга эса, табел ёзилмасдан 2023 йил бошидан ойлик маоши нотўғри тайинланмоқда (Азамов Санжар, Хусенова Мохира, Шоқулов Шерзод, Шерматова Сайёра, Мурдуллаева Сарвиноз,  Ёвқочова Фотима, Саломов Фирдавс в.ҳ.)

Директор Ибрагимов Илхом 2020-2021-2022 йиллар меҳнат таътили учун 2022 йилда 50 млн. сўм олган.

Тренерлар спорт мактабида туман ташкилотлари томонидан бир неча марта текшириш ўтказилганлиги, бироқ ушбу ҳолатлар “ёпиб” кетилганлигини важ келтирганлиги сабабали вилоят прокуратурасидан мазкур ҳолатни ўрганишни сўраб қоламиз.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий вилоятида 6 219 та кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Кейинги Янгилик

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил