Навбатдаги хушхабар – бу сафар 4 та кумуш

Хитойда 54-Халқаро кимё олимпиадаси бўлди. 80 дан ортиқ давлатдан 320 нафар ўқувчи қатнашди. Ўзбекистонлик ўқувчилар нақд 4 та кумушни олди. Расмда ғолиблар мусобақа доирасидаги куратори Элёр Жумаев (Янги Ўзбекистон проректори) билан турибди. Ғолибларнинг 3 таси Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11 синф ўқувчилари ва бир нафари Навоий вилояти Навоий шаҳридаги АФФЧЎИМнинг 11 синф ўқувчиси.Энди уларга бонусига 90 миллион сўмдан, устозларига эса 75 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. Шунингдек, медал соҳиблари ОТМга тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. Мактабни тугатмай туриб 8 минг доллар атрофида пул ва талабалик бахти – жуда ҳавас қилдим. Қандай бахт! Мана шундайлар Ўзбекистон келажагини қуради, насиб.

Зафарбек_Солижонов

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий чиқиндилар полигонидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот …

Кейинги Янгилик

Навоий Педагогика институти хушхабар 1-ўрин олтин медални қўлга киритди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил