Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Республика мусиқа ва санъат коллежи ҳамда Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабига ташриф буюрди.
Маълумки, ушбу билим даргоҳлари мусиқа санъати соҳасида истеъдодларни тарбиялаш, уларга пухта таълим бериш, қобилияти ва салоҳиятини тўғри йўналтиришга устувор аҳамият қаратмоқда.
Мазкур таълим даргоҳларининг ўқувчилари республика ва халқаро мусиқий танловлар, фестивалларда, турли ижодий концертларда яхши натижалар кўрсатгани санъат ихлосмандларига маълум. Лекин бугун эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиш билан кифояланадиган давр эмас.
Маданият вазирлиги хабарига кўра, Ташриф давомида Баҳодир Аҳмедов ихтисослаштирилган мусиқа билим маскани фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Шу билан бирга тизимдаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, ўқув жараёнларига тайёргарлик кўриш, талабаларга қулайлик яратиш юзасидан керакли топшириқлар берилди.
Маданият вазирининг ўринбосари мусиқа мактаблари фаолияти билан танишди
