Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
Биргина январь ойининг ўзида Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси туман шаҳар филиалллари томонидан турар жой тоифасидаги 36 та объектларининг, квартираларнинг 8 та, нотурар жойларнинг 41 та паспортларлари бепул давлат хизматлари кўрсатилган.
Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи О.Тухтаев