Кадастр соҳасида янги лойиҳа

Кадастр агентлиги томонидан Республикамизнинг ҳудудларида амалга оширилаётган ишларни аҳолимизга етказиш, уларнинг саволларига жавоб бериш мақсадида, янги лойиҳа бошланган эди. Лойиҳанинг навбатдаги қисми Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Унда Кадастр агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи-директор маслаҳатчиси Атамуратов Неъматжон Аҳмеджанович фуқароларимиз томонидан Навоий вилояти бўйича келиб тушган саволларни ўқиб эшиттириб Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Нишонов Дониёр Бахтиёрович ва Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Тухтаев Отабек Узоковичлардан тегишли жавобларни олди. Жумладан:


Ерни хусусийлаштириш фуқароларга қандай имтиёзлар беради?


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 71-сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалигидан фойдаланилмайдиган ер участкаларини хусусийлаштириш имконияти мавжуд ер майдонларини хусусийлаштириш фуқароларга ер участкасига нисбатан хусусий мулк ҳуқуқини беради бу эса ер участкасини қисимларга бўлиб сотиш имконини беради, ер участкасини давлат олиб қўя олмайди фақат сотиб олиши мумкин, ер майдонини эркин қўшиш тақсимлаш ва ажратиш ҳуқуқига эга бўлади ва ердан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.


Биламизки, туман, шаҳар ҳокимликларидан ер ажратиб бериш ваколати олинган ва ерларни олиш тартиби фақат онлайн аукцион орқали амалга оширилади. Ҳозирги кунда қандай ҳолатларда истисно тарзида ер ажратилиб берилади?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг (09.06.2021)-йилдаги 6243-сонли фармонига асосан 2021-йил 1-августдан бошлаб Вазирлар маҳкамаси томонидан қуйидаги ҳолатларда истисно тариқасида ер майдони ажратиб берилади


-қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;


-агросаноат кластерларига — ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан;


-энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун — лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда;


-чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга — ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари)- дейди кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Нишонов Дониёр Бахтиёрович

Навоий вилояти бўйича кўчмас мулк объектлари миқдори ва тоифалари тўғрисида маълумот берсангиз?


Жавоб: Навоий вилояти бўйича жами 285 524 та кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб шундан, нотурар жойлар сони 28 659 тани якка тартибдаги турар жойлар сони 172 710 тани кўп қаватли уйдаги хонадонлар сони 84 155 тани ташкил қилади.
Бундан кўриниб турибдики Навоий вилояти бўйича энг кўп кўчмас мулк объектлари якка тартибдаги турар жойлар ташкил қилади.

Жорий йилнинг ўтган беш ой мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича қанча мурожаат келиб тушган.
Жавоб: Ўтган 5 ой мобайнида вилоят бўйича жами: 13 643 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб шулардан: 1 917 таси нотурар бино иншоот, 5804 таси кўп қаватли турар-жойда жойлашган хонадонлар, 4660 таси якка тартибдаги турар-жой объектлари ва қолган 1262 таси турар-жой ҳамда нотурар-жойлар учун ажратилган ер участкаларини ташкил қилади Бундан юқоридаги сонлардан кўриниб турибдики ўтган 5 ой мобайнида кўп қаватли турар-жойда жойлашган хонадонларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларга рад жавоби берилганидан айрим фуқароларимиз норози бўлишади. Келинг шунга ойдинлик киритиб ўтсак. Қандай ҳолатларда рад жавоби берилади?


Жавоб:
Жорий йилнинг ўтган 5 ой мобайнида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган жами: 2679 та аризага рўйхатдан ўтказувчилар томонидан рад жавоби берилган бўлиб уларга Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018-йил 29-декабрдаги 1060-сонли қарори ва 2022-йил 28-ноябридаги ЎРҚ-803 сонли Ўзбекистон Республикаси қонунида белгилаб ўтилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларни бузиш яъни: бирламчи кадастр паспортларини шакллантирмасдан ариза бериш, кўчмас мулкка тегишли асосларни (нотариал шартномалар, ҳоким қарори, аукцион ғолиблик баёни, топшириш қабул қилиш далолатнома) бириктирмаслик ҳолатлари сабаб қилиб кўрсатилган-дейди Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Тухтаев Отабек Узокович

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Кейинги Янгилик

Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикасидаги биринчи шамол турбинаси ўрнатилди

Мавзуга оид

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Kun uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Савдо-саноат палатаси Навоий…
Батафсил

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил