Июль ойида Навоий вилотида 1 364 та кадастр паспорти тайёрлаб берилди.

Кўчмас мулкка кадастр паспортини тайёрлаш бу Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармасининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб барча нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ҳам муҳим рўл ўйнайди.

Ҳозирги кунда Навоий вилояти бўйича 285 мингдан ортиқ та 204 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектларига кадастр паспорти қилиб берилган.

Биргина июль ойининг ўзида жисмоний ва юридик шахслардан 2 090 та кадастр паспорти шакллантиришга ариза келиб тушган бўлиб 1 364 та аризачига кадастр паспорти шакллантириб берилган 93 та ариза тўлов қилиш жараёнида кутиб турибди, 132 та аризага техник ходимлар тайинланиб ўлчов ишлари амалга оширилмоқда, қолган аризаларга ҳужжатларда камчиликлар бўлганлиги сабабли рад этилган.

Кадастр паспорти тайёрлаш учун ариза бериш жараёни бугунги кунда жуда содда кўринишга келган-дейди  Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар шўбаси бош мутахассиси Шохрух Абдурахимов

Кўчмас мулк эгаси кадастр паспорти тайёрлаш учун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиловчи асосларни Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки my.gov.uz сайтида шахсий кобинетига кирган ҳолда ариза юборишлари мумкин. Бунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиловчи асослар сканер қилиб бириктирилади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди

Кейинги Янгилик

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги тиббиёт бирлашмасида аёл туғуруқдан сўнг вафот этди.

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил