Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикасидаги биринчи шамол турбинаси ўрнатилди

⚡️2023-йил 13-июнь куни Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикасидаги биринчи шамол турбинаси ўрнатилишини нишонлаш тадбири бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов, Томди туман ҳокими Қайрат Алдабергенов, Навоий вилояти ҳокими ўринбосари – инвестициялар саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Норимов Исломиддин, “Шамол Зарафшан Энергй“ (Масдар) компанияси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигидан вакиллар ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу лойиҳа аҳамиятини эътироф этишди. Хусусан, биринчи шамол турбинасининг қуввати 4,7 МВт, баландлиги 97 метр. Шамол турбиналари парракларининг узунлиги 77 метрни ташкил этади.

Маълумот ўрнида, ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади. 500 МВт қувватга эга лойиҳа 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаришни ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 млн тоннага камайтиришни таъминлаб бериши кўзда тутилган. Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиши кутилмоқда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Кадастр соҳасида янги лойиҳа

Кейинги Янгилик

Навоийда фуқароларни «ерга» юборган шахсга ҳукм ўқиб эшиттирилди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил