ЗАРАФШОН ШАҲРИДА АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Зарафшон шаҳрида замонавий кўринишга эга адлия бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда барча ҳудудий адлия органлари раҳбарларидан иборат адлия делегацияси, шаҳар ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этишди.Ушбу янги бинода адлия бўлими ҳузуридаги давлат хизматлари ва юридик хизмат марказлари, ФҲДЙ бўлими жойлашган.

Мустақилликнинг 31 йиллиги арафасида ушбу янги бинонинг фойдаланишга топширилиши зарафшонликлар учун байрам туҳфаси бўлди десак муболаға эмас. Бино барча қулайликларга эга. Фуқаролар учун кутиш жойи махсус адабиётлар билан бойитилган.Замонавий шаклда ҳозирланган болалар майдончаси эса ёш болали фуқаролар учун айни муддао. Хизмат кўрсатиш залида ҳар қандай фаслда хона ҳароратини мўътадил сақлаб туриш қатъий назоратга олинган.

Маълумот ўрнида: Айни пайтда Зарафшон шаҳрида 85 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд асосан ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шу боис, аҳолининг давлат хизматлари олишга бўлган эҳтиёжи юқори. Рақамларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг шу даврига қадар давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 21 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган, 200 дан ортиқ юридик шахс ва 400га яқин якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Ноқонуний олиб кетилаётган 28 минг 350 АҚШ доллари тўхтатиб қолинди

Кейинги Янгилик

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил